Поток новостей TEAM UZ

Bu hafta yangiligi!⚡

Endi abituriyentlar grantga ariza topshirishlari va Gross Insurance mamlakatimizning eng yirik sug'urta kompaniyasi orqali TEAM University-dagi o'qishga 50% chegirma olishlari mumkin!
Grant olish shartlarining tafsilotlar:


­GROSS INSURANCE суғурта компаниясидан  

TEAM University абитуриентларига грант олиш учун танлов 

 

Gross Insurance компаниясидан грантлар — бу келажак сари ишончли қадам босиш имконияти. Компания иккита талабани танлаб олади, улар грант ва Компанияда профессионал ўсиш имкониятини қўлга киритади. 

 

TEAM University Қабул комиссиясидан Unconditional offer олган абитуриентлар Gross Insurance суғурта компанияси тақдим этаётган грант олиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлиб, компания 2020-2021 ўқув йилида ўқиш учун умумий сумманинг 50% ни қоплаб беради. 

Танлов грантларининг умумий сони – 2 та (йигит ва қиз учун)  

Танловнинг афзалликлари:  

 

  • Грант 2020-2021 ўқув йилида ўқиш учун умумий сумманинг 50% ни қоплайди.  
  • Ғолиблар танловдан ўтиш тажрибасига эга бўлади ва ўз резюмесида эътиборга молик бўлган ахборотни акс эттириш имкониятини қўлга киритади. 
  • Ўқиш тугаганидан кейин ғолиб бўлганлар йирик суғурта компанияларидан бири бўлган Gross Insurance да ишга жойлашиш имкониятини қўлга киритади.  

Ариза беришнинг сўнги муддати: 2020 йил 25 сентябрь. 

 

Грантга ариза бериш тартиб-таомили: 

 

  1. Gross Insurance суғурта компанияси эълон қилган танловда иштирок этиш учун TEAM University сайтида рўйхатдан ўтиш, бунинг учун абитуриентнинг Ф.И.О., туғилган санаси, телефон рақами кўрсатилган ҳолда иштирокчи анкетаси тўлдирилади; 
  2. Эссени ёки берилган мавзуга тақдимот материалини тайёрлаган ҳолда индивидуал топшириқни бажариш; 
  3. Эссе ёки тақдимот материалининг мавзуси: «Айтингчи, Сизнинг фикрингизга кўра, Gross Insurance компаниясининг қандай суғурта полислари муваффақият қозонган Ўзбекистонлик ёш тадбиркорда ҳамда унинг оиласида бўлиши керак ва нима учун?» 
  4. Махсус комиссия (GROSS INSURANCE ва TEAM вакиллари) томонидан энг яхши тўртта эссени ёки тақдимот материалини танлаб олиш тартиб-таомили; 
  5. Компанияда тўртта ярим финалчилар билан суҳбат ўтказиш, унинг якунларига кўра Комиссия иккита ғолибни аниқлайди; 
  6. Ғолибларни тақдирлаш маросими. 

 

Эссе ёзишга қўйиладиган умумий талаблар: 

  • Эссе ўзи билан 300-400 та сўзга яқин ҳажмдаги иншони ифодалайди, бу ерда истак билдирган шахс ўзини таништиради ва қуйидаги саволга жавоб беради: «Айтингчи, Сизнинг фикрингизга кўра, Gross Insurance компаниясининг қандай суғурта полислари муваффақият қозонган Ўзбекистонлик ёш тадбиркорда ҳамда унинг оиласида бўлиши керак ва нима учун?»
  • Эссе абитуриентнинг мазкур саволга нисбатан ўз қарашларини ифодалаши ва бирор-бир манбадан кўчириб олинган (плагиат) бўлмаслиги керак; 
  • Эссени текширишда фикрларнинг/ғояларнинг ўзига хослиги, амалий таклифларнинг киритилиши, ноёблиги ҳисобга олинади; 
  • Эссе Calibri стандарт шрифтида, 12 пт. катталикда икки интервал оралиқда ёзилиши керак; 
  • Эссе онлайн-ариза бериш жараёнида PDF форматда юкланиши керак; 
  • Эссе юкланган ҳужжатлар иловасига киритилган бўлиши керак; 
  • берилган топшириқ илова қилиб бириктирилмаган аризалар рад этилади.  

 

Тақдимот материалини тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблар: 
  • Тақдимот материали 10-15 та слайддан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади; 
  • Абитуриент тақдимот материалини бажариш учун исталган дастурдан фойдаланиши мумкин; 
  • Тақдимот материалида абитуриент қуйидаги мавзуни тўлиқ очиб бериши керак: «Айтингчи, Сизнинг фикрингизга кўра, Gross Insurance компаниясининг қандай суғурта полислари муваффақият қозонган Ўзбекистонлик ёш тадбиркорда ҳамда унинг оиласида бўлиши керак ва нима учун?»
  • Тақдимот материалини текширишда фикрларнинг/ғояларнинг ўзига хослиги, амалий таклифларнинг киритилиши, ноёблиги ҳисобга олинади; 
  • Тақдимот материали юкланган ҳужжатлар иловасига киритилган бўлиши керак; 
  • берилган топшириқ илова қилиб бириктирилмаган аризалар рад этилади. 

Ёдда тутинг: Абитуриентлар топшириқлардан БИТТАСИНИ (эссе ёки тақдимот материалини) танлаши керак. Абитуриентлар ҳар иккала турдаги топшириқни бажариши мумкин эмас.  

 

Грант ололмаган танлов иштирокчилари нимага эга бўлади? 

Барча танлов топшириқларини бажарган, аммо Грант ололмаган иштирокчилар танлов давомида кўрсатган натижаларини тасдиқловчи сертификатларни оладилар. Сертификатлар Gross Insurance компанияси ёки бошқа компанияда тажриба ортириш учун кейинги танлаб олишда талабанинг резюмесига ёки эришган ютуқлари портфелига аъло қўшимча бўлади. 

Made on
Tilda