Поток новостей TEAM UZ

Британиялик ҳамкоримиз

ТЕАМ университетининг очилиши тўғрисидаги эълон колл-центримизга боғланадиган тинимсиз қўнғироқлар қилинишига сабаб бўлди. Аксарият қўнғироқ қилаётганлар британ университети билан яқинлигимизни билиб, қандай университет эканлигимизни аниқлаштирмоқчи бўлишди. Биз, ТЕАМ университетининг жамоаси шуни маълум қиламизки, бизнинг британиялик ҳамкоримиз London South Bank Univetsity ёки қисқартириб ёзилганда LSBU ҳисобланади.

LSBU давлат университети бўлиб, Лондон шаҳрида, Темза дарёсининг жанубий қирғоғида (ўзининг номини шундан олган), Лондон парламентидан пиёда юрганда бир неча дақиқа вақтни оладиган машҳур "Elephant and Castle" туманида жойлашган.

LSBU - космополит университет ҳисобланиб, унда 130 дан ортиқ мамлакатнинг 17 000 дан ортиқ талабаси таҳсил олади. QS ва THE талқинича университет дунёнинг 1000 та энг яхши университетлари нуфузли рўйхатига киритилган. LSBU шунингдек, икки йил кетма-кет "Битирувчилар учун йил университети" муеофотига ("The Times" ва "The Sunday Times Good University 2018, 2019") сазавор бўлганидан фахрланади. У 2016 йилда Буюк Британиянинг "Йилнинг энг яхши тадбиркорлик университети" мукофотини олган. У Буюк Британия ҳукуматининг таълим бериш сифатини ошириш дастурига мувофиқ ўқитиш фаолиятида эришилган муваффақиятлар бўйича "Silver" мукофоти билан тақдирланган.(TEF)

1892 йил ташкил эьилган пайтидан бошлаб LSBU жамият ва тадбиркорлик ҳаёти соҳасида ўзгаришларни амалга оширмоқда. LSBU талабаларнинг касбий мавқега эга бўлишларини қўллаб-қувватлаб иш берувчиларни ўзига жалб қиладиган зарур билим, малака ва кўникма бера оладиган амалий академик муҳит бўлишини таъминлайди. Айни пайтда у иш берувчиларга ўз бизнесларини ривожлантиришлари учун зарур бўлган билим, маслаҳат беради ва юқори сифатли амалий тадқиқотларни амалга оширишларини таъминлаб, уларни қўллаб-қувватлайди. Ишонамизки, ТЕАМ University Ўзбекистонда LSBU тажрибаси ҳамда тадқиқотига таяниб, айниқса, тадбиркорлик ва академик фаолият соҳасида юқори чўққиларга эриша олади.

LSBU ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, ТЕАМ университетининг ижтимоий тармоқлардаги янгиликларини кузатиб боринг. Яқин кунларда жуда кўп қизиқарли хабарларни эълон қиламиз.
Made on
Tilda