Поток экспертного мнения UZ

Музаффар Касымов билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Maqolalar
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Музаффар Касымов билан интервьюнинг тўлиқ версияси
– Ҳозирги вақтда аллақачон бир нечта хусусий университетлар очилди, 2030 йил концепциясига биноан эса, яқин келажакда уларнинг сони янада кўп бўлиши мумкин. Ўша вақтга бориб TEAM Universityʼнинг афзаллиги нимада бўлади?

- Лойиҳанинг ташаббускори сифатида бизнинг бизнес-ҳамжамиятдаги обрўимиз ўқув жараёнига, шунингдек стажировка ва битирувчиларни ишга олиш борасидаги махсус дастурларга етакчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни фаол жалб қилиш имконини беради. TEAM University учун фан ва бизнес муҳити ўртасидаги ҳақиқий алоқа биринчи даражадаги муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун университет тадқиқотларининг кўпчилиги ички ва ташқи бозор тадбиркорларининг аниқ бизнес муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Бизнинг режаларимизга шунингдек, Амалий тадқиқотлар марказини очиш ҳам киритилган. У ерда талабаларга ўзларининг олган билимларини амалда қўллаш, ўзларининг тадқиқотларини мамлакатнинг етакчи тадбиркорларига намойиш этиш имконияти тақдим этилади. Тадбиркорлар эса, ўз навбатида, ўзларининг муаммоларини университет билан бўлишиш имкониятига эга бўладилар ва бунда талабалар ўзларининг изланишлари орқали бу муаммоларга топган ечимларни уларга таклиф сифатида киритишлари мумкин бўлади. Бундай алоқа, амалиёт даври бошланишидан олдин ҳам талабаларни, ҳақиқатда мавжуд корхоналарнинг бизнес-жараёнларига жалб қилинишига олиб келади ва келажакда ўзлари учун зарур бўлган тажрибага эга бўлишига ёрдам беради.

– Сиз TEAM University таълим сифатига зид равишда пул ишлашни асосий ўринга қўядиган “тадбиркор”га айланиб қолишидан қўрқмайсизми?

– Албатта йўқ. Биз ўз олдимизга узоқ муддатли мақсадлар қўйганмиз ва турли хил соҳаларда тадбиркорлик, инновация ва технологияларни бирлаштирадиган таълим муассасасининг кучли ва ижобий брендини яратмоқчимиз. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ижтимоий сўровномалар, кенг мазмунли интервюлар ва фокус-гуруҳларни ўз ичига олган кенг кўламли бозор тадқиқотлари, ўтказилди. Сўровномада иштирок этганлар орасида олий таълим соҳасидаги мутахассислар, абитуриентлар, талабалар ва ота-оналар ҳам бор эди. Тадқиқот бизга таълимнинг энг кўп талабга эга бўлган йўналишларини, талабалар ва ота-оналарнинг ўқув дастурига, ўқитувчиларга, келгусидаги университет биносига ва бошқаларга бўлган талабларини аниқ белгилашга ёрдам берди.

Биз биламизки, ҳар қандай омадсизлик Ўзбекистондаги янги пайдо бўлаётган бутун бир нодавлат олий таълим тизимига путур етказиши мумкин. Шунинг учун, энг бошиданоқ ҳар бир босқичда сифатни таъминлашга катта эътибор берилмоқда. ТEАМ университети ишга туширилгандан сўнг, таълим сифатини баҳолаш учун мустақил компания ва ҳамкор университет жалб қилинади. Университетнинг стратегик бошқаруви таълим соҳасида жуда катта тажрибага эга бўлган кишиларни ўз ичига олган васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади. Бизнинг асосий вазифамиз – инсон капиталини ривожлантириш ва тўпланган маҳаллий ва халқаро тажрибаларни тарқатишдир.– Ҳозирги вақтда аллақачон бир нечта хусусий университетлар очилди, 2030 йил концепциясига биноан эса, яқин келажакда уларнинг сони янада кўп бўлиши мумкин. Ўша вақтга бориб TEAM Universityʼнинг афзаллиги нимада бўлади?

- Лойиҳанинг ташаббускори сифатида бизнинг бизнес-ҳамжамиятдаги обрўимиз ўқув жараёнига, шунингдек стажировка ва битирувчиларни ишга олиш борасидаги махсус дастурларга етакчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни фаол жалб қилиш имконини беради. TEAM University учун фан ва бизнес муҳити ўртасидаги ҳақиқий алоқа биринчи даражадаги муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун университет тадқиқотларининг кўпчилиги ички ва ташқи бозор тадбиркорларининг аниқ бизнес муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Бизнинг режаларимизга шунингдек, Амалий тадқиқотлар марказини очиш ҳам киритилган. У ерда талабаларга ўзларининг олган билимларини амалда қўллаш, ўзларининг тадқиқотларини мамлакатнинг етакчи тадбиркорларига намойиш этиш имконияти тақдим этилади. Тадбиркорлар эса, ўз навбатида, ўзларининг муаммоларини университет билан бўлишиш имкониятига эга бўладилар ва бунда талабалар ўзларининг изланишлари орқали бу муаммоларга топган ечимларни уларга таклиф сифатида киритишлари мумкин бўлади. Бундай алоқа, амалиёт даври бошланишидан олдин ҳам талабаларни, ҳақиқатда мавжуд корхоналарнинг бизнес-жараёнларига жалб қилинишига олиб келади ва келажакда ўзлари учун зарур бўлган тажрибага эга бўлишига ёрдам беради.

– Сиз TEAM University таълим сифатига зид равишда пул ишлашни асосий ўринга қўядиган “тадбиркор”га айланиб қолишидан қўрқмайсизми?

– Албатта йўқ. Биз ўз олдимизга узоқ муддатли мақсадлар қўйганмиз ва турли хил соҳаларда тадбиркорлик, инновация ва технологияларни бирлаштирадиган таълим муассасасининг кучли ва ижобий брендини яратмоқчимиз. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ижтимоий сўровномалар, кенг мазмунли интервюлар ва фокус-гуруҳларни ўз ичига олган кенг кўламли бозор тадқиқотлари, ўтказилди. Сўровномада иштирок этганлар орасида олий таълим соҳасидаги мутахассислар, абитуриентлар, талабалар ва ота-оналар ҳам бор эди. Тадқиқот бизга таълимнинг энг кўп талабга эга бўлган йўналишларини, талабалар ва ота-оналарнинг ўқув дастурига, ўқитувчиларга, келгусидаги университет биносига ва бошқаларга бўлган талабларини аниқ белгилашга ёрдам берди.

Биз биламизки, ҳар қандай омадсизлик Ўзбекистондаги янги пайдо бўлаётган бутун бир нодавлат олий таълим тизимига путур етказиши мумкин. Шунинг учун, энг бошиданоқ ҳар бир босқичда сифатни таъминлашга катта эътибор берилмоқда. ТEАМ университети ишга туширилгандан сўнг, таълим сифатини баҳолаш учун мустақил компания ва ҳамкор университет жалб қилинади. Университетнинг стратегик бошқаруви таълим соҳасида жуда катта тажрибага эга бўлган кишиларни ўз ичига олган васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади. Бизнинг асосий вазифамиз – инсон капиталини ривожлантириш ва тўпланган маҳаллий ва халқаро тажрибаларни тарқатишдир.

Made on
Tilda