Поток экспертного мнения UZ

усан Мамасаидов билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Мақолалар
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Хусан Мамасаидов билан интервьюнинг тўлиқ версияси
Аввало, олий ўқув юртларига қамраб олиш жуда кам даражадалигини айтиб ўтиш керак. Бозорда талаб катта, аммо таклиф талабни қондирмаяпти. Мактаблар, лицейлар, коллежларнинг битирувчилари бўлган бир миллион нафар боладан атиги 100 минг нафари ўқишга кирди, қолган 900 минг нафар бола эса, таклифлар етарли эмаслиги сабабли университетга кира олмадилар. Бу нафақат ўқишга кира олмаганлар учун, балки умуман иқтисодиёт учун ҳам ёмон ҳолат.

Фарзандларимиз учун университет танлашда биз маҳаллий университетларни ҳисобга олмадик, лекин ИНХА, WIUT, MDIS каби университетларга кўпроқ эътибор бердик, чунки улар меҳнат бозорининг замонавий талабларига жавоб беришга ҳаракат қилмоқдалар. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий университетларнинг филиалларида коррупция мавжуд эмас, аксарият ҳолларда бу маҳаллий университетларни обрўсизлантиради ва талабаларнинг олий таълимга бўлган қизиқишини ёъқ қилади.

Таълим сифатини яхшилаш ва коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш керак. Шунингдек, баъзида билим сифатига ҳақиқий баҳо бериш ўрнига, дарсларда иштирок этишга ёки формага (ҳатто пайпоққача ташқи кўринишини текширишга) жуда кўп эътибор берилади. Университетлар кейинчалик битирувчиларини ишга оладиган бизнес соҳалари билан етарлича алоқани йўлга қўймайди. Фақатгина сўнгги йилларда маҳаллий университетлар ва ректорлар бизнес ҳамжамияти билан фаолроқ ишлай бошладилар ва бу албатта яхши томонга қараб ўсиш бўлди. Агар биз, тадбиркорлар ўқув жараёнида иштирок этиш учун доимий равишда таклиф қилинадиган, мастер-класслар, мунозаралар ўтказишга таклиф қилинадиган хорижий университетларнинг амалиётини қабул қилсак жуда яхши бўларди.

Шунинг учун мен янги хусусий университетлар очилаётганидан, TEAM Universityʼнинг очилаётганидан жуда хурсандман, бу жуда катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлади. Ва бу айнан бизнес-ҳамжамиятнинг – сотувчиларга қандай билимлар етишмаётганини, менежерларга қайсилари, муҳандисларга эса қайсилари етишмаётганилигини амалда жуда яхши биладиган одамларнинг ташаббуси эканлиги жуда яхши. Чунки, бизнесга диплом керак эмас, унга билим керак.
Made on
Tilda