Поток экспертного мнения UZ

Акмал Пайзиев билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Мақолалар
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Акмал Пайзиев билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Ўқув дастурига кўпроқ амалиётларни киритиш, маркетинг тажрибаларини киритиш, “янги” маркетингни ўрганиш керак. Ҳозир талабалар ўрганаётган нарсалар – эртага аҳамиятсиз бўлиб қолади. Шунинг учун яқин келажакда муҳим аҳамиятга эга бўладиган фанларни ўқитиш керак. Талабалар ҳақиқий бизнес доирасида маркетинг тадқиқотларини олиб боришлари ва рақамлар билан ишлашни билишлари керак.

Бунинг учун биринчи навбатда тегишли бизнес соҳаси ва университетлар бир-бири билан яқинроқ алоқада бўлиши керак. Университетлар ким учун кадрлар тайёрлаётганини аниқ тушунишлари керак, бизнес компаниялари эса ўз навбатида уларга янги ходимлар қаердан келишини тушунишлари керак.

Битирувчига керак бўлган фазилатлар қаторида мен қуйидагиларни таъкидлаган бўлар эдим.

- таҳлилий фикрлай олиш;
- мулоқот қилиш ва бизнесга мослаша олиш;
- тез ўрганиш қобилияти;
- жамоада ишлаш кўникмалари;
- мослашувчанлик;
- ўз фикрини асосли ифодай олишни билиш.
Made on
Tilda