Поток экспертного мнения UZ

Зафар Хашимов билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Мақолалар
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Зафар Хашимов билан интервьюнинг тўлиқ версияси
- Сизнинг фикрингизча бизнесга университетлардан нима керак? Битирувчилар реал ишга тайёр булишлари учун таълим дастурларини қандай ўзгартириш керак?

- Университетлар бизнесга мутахассисларни, “софт скиллс” каби маълум бир махсус соҳада муайян кўникма ва билимларга эга бўлган одамларни етиштириб бериши керак. Бу шуни англатадики, битирувчи ижодкор бўлиши, жамоада ишлай олиши ва тез ўрганиши керак. Биз бугунги кунда ўрганаётган соҳага оид махсус билимлар жуда тез орада катта аҳамиятга эга бўлмай қолиши мумкин. Дунё ўзгариб бормоқда, шунинг учун мутахассислар ва компанияларнинг ходимлари ўрганишни билиши, янги нарсаларни ўзлаштиришга тайёр бўлиши, янгиликни қабул қила олиши, мослашувчан бўлиши, яхши жавоб таъсирига эга бўлиши керак. “Софт скиллс” “хард скиллс” ёрдамида ўзгариб бораётган ҳаёт билан биргаликда ривожланиш имкониятини таъминлайди. Агар илгари муҳандисга бутун умрлик иш фаолиятини юритиш учун қандайдир бир билимларга эга бўлиш етарли бўлган бўлса ва у кейинги 30 йил ичида нималар билан шуғулланишини билган бўлса, эндиликда яқин 10 йил ичида мутахассисликларнинг 50 фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкин. Эҳтимол кимнингдир иши сунъий интеллект билан алмаштирилар, балки келажакда биз ҳали билмаган касблар пайдо бўлар.

Мен ўқув дастурлари бўйича мутахассис эмасман. Аммо шуни айтмоқчиманки, ўқув муассасалари улар ўқитилаётган реал соҳага жуда яқин бўлиши керак. Яъни, тиббиёт университетлари ҳар куни амалиёт ўтадиган йирик клиникаларнинг бир қисми бўлиши керак, бизнес университетлари у ерда ўқитилаётган саноатга яқин бўлиши керак. Бугунги кунда эса, масалан, молия ёки менежментни ўрганаётган талабалар (бизга улар ҳақиқатан ҳам зарур) замонавий талабларга жавоб бермайдиган дарсликлар бўйича ўқитилмоқда. Бундай даражада етиштирилган ходимлар эса қайтадан ўрганишларига тўғри келмоқда. Улар баъзи асосий нарсаларни ўрганишганлари жуда яхши, лекин кўпинча бу 4 йиллик умрни ва шунча пулни сарфлашга арзимайди.

- Айнан қайси кўникмалар хозирги битирувчиларга етишмайди?

Ўйлайманки, талабалар учун қилиниши мумкин бўлган энг муҳим нарса қизиқувчанлик ва қизиқишни бузмаслик, талабаларни тўғри тахминларга ўргатишдир. Университет профессорларининг доимий равишда ўқишлари хам жуда муҳимдир. Агар улар ўзлари ўрганган нарсалар билан кифояланишса ва мартабаларини охиригача етарли деб ўйлашса, бу нотўғри бўлади. Ўқитувчилар, дарсликлар ва дастурлар замон билан ўзгармаса, биз ўзимиз учун хоҳлаган мутахассисларни қўлга киритмаймиз.
Made on
Tilda