Поток новостей TEAM UZ

LSBU нинг Буюк Британиядаги ўрни

LSBU - бу Буюк Британиядаги энг қадимги ва энг йирик университетлардан бири бўлиб, унда 130 дан ортиқ мамлакатдан талабалар таҳсил олади. 125 йилдан ортиқ вақтдан бери LSBU талабаларга амалий ва замонавий билимларни таклиф қилмоқда, шунингдек ҳозирги вақтда иш берувчилар томонидан меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам бериб келмоқда.

🥇The Times ва The Sunday Times University Guide га кўра LSBU кетма-кет икки йил давомида битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича йилнинг университети деб топилган (2018, 2019).

Буюк Британияда LSBU деганда тадбиркорлик ва нуфузли компанияларда ишлаш тушунилади. 2016 йили Times Higher Education Awards тадбирида LSBU "Йилнинг тадбиркорлик университети" мукофотини қўлга киритган. Бу мукофот талабаларга, битирувчиларга, ҳодимларга ва маҳаллий жамиятга тадбиркорлик ёндашувларини ишлатган ҳолда кўмаклашиш учун LSBU нинг Research, Enterprise and Innovation жамоасига берилган. Research, Enterprise and Innovation LSBU ни еттита мактабининг академиклари кўмаги билан Clarence Centre for Enterprise and Innovation марказида ташкил этилган.

👨🏻‍🏫LSBU ўқитувчилари талабаларга инновацион ўқув дастурларини таклиф қилишади. Барча ходимлар ўзларининг касбий қобилиятларини ва билимларини амалиёт ва таълим назарияси билан уйғунлаштириш орқали кенгайтирадилар. Уларнинг илмий маълумотларига қўшимча ходимлар ҳайратлантирувчи касбий билимларга эга ва шу сабабли кўпинча турли корхоналарга ташқи маслаҳатчи сифатида таклиф қилинадилар. Тўлиқ аккредитациядан ўтган касбий курслар ва мукаммал саноат алоқалари бўйича етакчи университет сифатида LSBU малакаси бутун дунёда тан олинган.

ТЕАМ университети бир йил давомида Буюк Британиянинг етакчи университетларини ўрганиб чиқди, олий ўқув юртларида профессионал маслаҳатчиларни жалб қилди, такрорий сафарлар, чуқур таҳлиллар ва музокаралардан сўнг LSBU ни танлади, ўз навбатида LSBU ҳам бизни синчковлик билан ўрганиб чиқди ва ушбу ҳамкорликка жиддий ёндашди.

Британиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда биз Ўзбекистонда бундай улкан лойиҳани бошлаганимиздан жуда мамнунмиз, унинг муваффақияти таъсисчиларнинг кўп йиллик амалий тажрибаси ва маҳаллий ҳолатни тушуниши, кучли академик гуруҳ, шунингдек LSBU нинг бир асрдан ошиқ олий таълим тажрибаси билан таъминланади. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, биз мамлакатда энг яхши тадбиркорлик университетини яратамиз деб ишонамиз.

Агар бизнинг ҳамкоримиз - LSBU ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, ТЕАМ университетининг янгиликларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг. Тез орада яна қизиқарли маълумотлар билан бўлишамиз.
Made on
Tilda