Поток экспертного мнения UZ

Ўзбекистонда инсон капиталига мева берувчи боғбон - ИНВЕСТОР УНИВЕРСИТЕТ

Мақолалар
ТЕАМ университети – бу остонасига қадам босган ҳар бир киши учун фикрлаши, фаолият йўналиш тизими ва қадриятларида кескин ўзгаришлар бўлиши демакдир. Айтгандек, университетга фақат айланма йўллар орқали эмас, балки асосий йўл билан ҳам кирса бўлади.

Фаолият макони чексиз: бунда ҳамкорликда олиб борилган изланишлар, тажрибалар, фикрлашлар ўзгача рағбатлантирилади. Университетда шунчаки оддийгина талаба бўлиб юрмайсиз. Таълим муассасасида кўзларида олов чақнаб турган ёрқин шахсларга эҳтиёж катта. Талабалар бу ерга қўрқув-таҳлика остида келмайди, улар курсдошлари ҳамда мураббийлари билан мулоқот қилиш иштиёқида ушбу жойга интилишади.

Талабалар маъмурий ходимларни 10 марта, ҳатто 20 марта камроқ кўради. Бу ерда ҳар доим нималардир бўлади. Масалан, доимий тадбирлар. Шаҳарнинг турли жойларидан одамлар тадбир уюштириш учун келишади, чунки университет бунга қаршилик билдирмайди ҳамда ушбу фаолият ҳамма учун доим очиқ. Бу тадбирларда жонли мусиқа жаранглайди, пишлоқ ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотини татиб кўриш мумкин, шахмат бўйича чемпионатлар, хакатонлар ўтказилади, мунозарали клублар ва “MUN”чиларнинг йиғилишлари ва шу каби тадбирлар жуда кўп бўлади. Бундай тадбирларни кўп ўтказишдан мақсад нима? Жавоб оддий: университет қадрият яратишга ҳаракат қилмаслиги керак, у фақатгина ўзгалар қадрият яратишлари учун шароит қилиб беради. Таълим муассасаси тадбирлар ўтказиш ҳамда муҳит ёритиш учун ходимлар ёллашга ва уларни йўналтиришга ҳаракат ҳам қилмайди. Бундай йўл тутиш фиаско деб тушунилади.

Университет талаба, мураббий, кўчадан келган истаган шахсга фақатгина улар амалга оширмоқчи бўлган тадбирлар учун истаган жамоа бўлишга имкон яратиб беради ва ҳаттоки, уларни мақтов ёрлиғи билан тақдирлайди ҳамда фахрийлар тахтасига номларини қўйиб (deans list) рағбатлантиради. Агар ушбу фаолият университет мақсадига мувофиқ келса, истаган инсон бунда ижодий фаолият олиб бориши мумкин.

Яна бир афзаллик томони, университетга формада келгин деб қатъий талаб қўйилмайди, ҳатто ҳафтанинг бир кунида норасмий кийиниб келиш илтимос қилинади. Ҳар ойда қандайдир ўзига хос байрамлар - мусиқа куни, театр куни, биргаликда ўтказиладиган марафонлар куни, гаджетсиз кун, печеньелар куни, дегустация кунлари ўтказилади.

Мураббийларга кўпинча машғулотлардан ташқари талабалари билан кечки овқатланишлари, энг олди талабалари билан хорижга сафар қилишлари учун бюджет маблағлари берилади. Ўқитувчиларга дарслардан ташқари машғулотлар ўтказиш имконияти яратилиб, бунинг учун маблағ ажратилади.

Таълим муассасасига ёпиқ машғулотлар асосида энг яхши тадбиркорлар таклиф қилинади. Бу дегани бутун семестр давомида тадбиркор ўзига қулай бўлган пайтда 4-6 марта маъруза ўқиб беради. Маърузачига бундай шароит яратиб берилишига сабаб, университет маъмурияти омадли тадбиркор доим бандлиги туфайли ҳар ҳафта доимий равишда келиб маъруза ўқий олмаслигини, бундай фаолият олиб боролмаслигини билади; шунинг учун тадбиркор ва университет ўртасидаги самарали ҳамкорлик узоқ йиллар давом этиши учун шундай шароитлар яратади.

Ҳар ой университетда қандайдир янги челленжлар уюштирилади. Масалан, омадли тадбиркорлар билан бирга тушлик қилиш, ёки Ҳикмат Абдураҳмонов билан бирга Кремний водийсига сайёҳат қилиш, Акмал Пайзиевдан тажриба ўрганиш ҳамда у орқали ўз малакасини ошириш сингари.

Ҳар бир талаба уйидан университет муҳитига ўзгача файз киритувчи нарса олиб келиш имкониятига эга. Бу шахмат тахтаси ёки эски дазмол, атлас матоси ёки диван бўлиши мумкин. Исталган буюм университетнинг қаеригадир қўйилади.

Университетда шаҳардаги таомлари қиммат бўлмаган энг яхши ошхона жойлашган бўлади. Ошхона университет муваффақиятини 50% таъминлаб беради. Чунки талабанинг ҳар куни шу ерда қолиши ёки бунда ўз вақтини ўтказиши унга боғлиқ-да!.. Ошхонадаширин таомлар тайёрловчи меҳрибон кишилар ишлашади. Шунингдек, унинг қаҳвахонаси ва нонвойхонаси ҳам бўлади. Ошхонадаги барча-барча овқатлар мазали ҳисобланиб, айнан шу ерда талабалар бир-бири билан танишади, машғулот вазифаларини дедлайн бажаради, якдилликда бир оиладек бўлишади.

Университетда турли ўқув йўналишлари бор. Ўқув муассасаси ҳаммани мажбуран бир жойга ҳайдамайди ҳам, тўпламайди ҳам. Талабалар лойиҳаларни муҳокама қилишлари ҳамда мунозаралар олиб бориши учун камида 10 та жой мавжуд бўлади, жой етишмовчилиги сезилмайди. Жой барчага, айниқса имтиҳонлардан олдин етади.

Таълим муассасасининг экранлари орқали Youtube каналининг тадбиркорлик ва менежмент бўйича энг яхши видеороликлари тўғридан-тўғри намойиш қилинади.

Университетнинг ҳожатхоналарига алоҳида аҳамият қаратсак. Уларда барча шарт-шароит бор, озода бўлади. Қачонки ҳожатхоналар тоза бўлса, университет “1000 ТАЛИК ТОП” - рўйхатга кириши мумкин. Бу қатъий назорат қилинади. Талабалар озодаликка амал қилишга ўрганмагунларича, университетга ташриф буюрувчилар, меҳмонлар унинг энг олди таълим муассасаси эканлигига ишонишмайди.

Университет фақатгина ментор сифатида талабанинг касбий маҳоратини ўсишига таъсир кўрсатмайди, балки мамлакатда унинг махсус либосини кийишни истовчи ҳар бир киши учун юқори ва ўрта сифатли махсус ўзига хос кийимни ҳам тақдим этади. Хоҳлаган одам кийимни сотиб олиши мумкин. Бу эса энг яхши маркетинг ҳисобланади.

Университет жуда кучли ва ижодий СММ бошқарувига эга. Ундаги СММ бошқаруви ичига видеолавҳалар ҳам, фотосуратлар ҳам, матнли материаллар ҳам киради. Уларга юқори даражада ҳар тарафлама бехато, креатив, ноодатий ёндошилади. Бунинг учун истеъдодли ёшлар жамоасини масъулият билан тўплаш зарур, акс ҳолда зерикарли СММ барча ҳаракатларни зое кетказдиртиради. Бундан ташқари ноодатий дунёқарашга эга бўлган кучли маркетолог университетни уч йил ичида энг нуфузли ҳамда талаб юқори бўлган даражага олиб чиқади.

Энг асосийси, Стенфорднинг энг яхши анъаналарига мувофиқ университет 100 та маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан қоғоздагина ҳамкорлик қилинмайди. Муҳими, ҳамкорликни қоғоздан ҳаётга кўчириш. Ҳамкорлик масалалари бўйича кучли ёшлар жамоаси шуғулланади.

Бошқача сўз билан айтганда бу ерга ишга 30 ёшгача бўлган иқтидорли, саводли, тадбиркорлик тафаккурига эга ёшлар қабул қилинади. Уларнинг қўлларига харита бериб қўйиб, хато қилишларига имкон берилади, бироқ хатолар орқали ўзига хос қадриятлар яратилади. Барча одатий, ўртамиёна, маҳаллий “бўлса бўлаверади” сингари қарашлар бу ерда қабул қилинмайди, ўтмайди ҳам. Тадбиркорлик маданияти биринчи ўринда барча одатий ва қотиб қолган маҳаллий анъаналардан воз кечиб, доимо янгиликлар излаш орқали шаклланади.

Айтиш мумкинки, юқорида келтириб ўтилган ўзига хосликлар билан университет ўзини ўзи иерархик маданиятга эга бўлган савдо ташкилотидан ҳақиқий тадбиркорлик маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги биринчи университетга айлантира олади.


Made on
Tilda