Поток новостей TEAM UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ТЕАМ университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори

Дўстлар, жуда яхши янгиликларимиз бор - биз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ТЕАМ университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини олдик!
Биз олдимизга қўйган мақсадлар сари ҳаракат қилишда давом этаётганимиздан жуда мамнунмиз. Тизимли, тадбиркор фикрлаш қобилиятига эга битирувчиларни етиштириш, стартаплар ташкил этиш ва маҳаллий маҳсулотлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашдан мамнунмиз. Ва талабаларга бу йили ўз эшикларимизни очишдан хурсандбиз.

Буюк Британиянинг кучли ҳамкор университети кўмаги билан биз таълимга энг мос келадиган ёндашувлар ва усулларни жорий қиламиз, қаттиқ ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш балансида дастур тузамиз, энг яхши маҳаллий ва хорижий ўқитувчилар ва амалиётчиларни жалб қиламиз, ўқув дастурига сўнгги саноат муаммоларини киритамиз.

Лойиҳанинг асосчилари бу бизнесни ривожлантириш учун қандай кадрлар зарурлигини амалда биладиган тадбиркорлар, компания раҳбарлари бўлишлари тасодиф эмас:

Зафар Хашимов - korzinka.uz асосчиси,
Ҳикмат Абдурахманов - HM Partners компаниялар гуруҳининг ҳаммуассиси,
Музаффар Қосимов - HM Partners компаниялар гуруҳининг ҳаммуассиси,
Тимур Абдуқаюмов - Batiskaf Consulting нинг ҳаммуассиси,
Прокофьева Валентина - Batiskaf Consulting нинг ҳаммуассиси.

Шунингдек, биз бошқарадиган академик жамоамиз билан фахрланамиз:

Алан Франц - ТЕАМ University нинг Васийлик кенгаши раиси. Олий маълумот соҳаси мутахассиси, ОБЕ Британия Империяси ордени эгаси, ўтмишда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетининг биринчи проректори,

Алишер Хасанов - ТЕАМ University нинг ректори. Олий таълим соҳасидаги мутахассис, бундан олдин у KPMG халқаро консалтинг компаниясида ишлаган ва ўтмишда Тошкент Халқаро Вестминстер Университетида проректор вазифасида ишлаб келган.

Алексей Семенов - Талабалар билан ишлаш бўйича проректор. WIUT да рўйхатга олиш хизматини олиб борган. Кембриж университетининг магистр даражасига эга.
ТЕАМ University янгиликларини кузатиб боринг - тез орада биз сизни британиялик шерикимиз ва кириш шартлари билан таништирамиз!

✅ Хужжат билан сўнги илова орқали танишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/pdfs/4793534


Made on
Tilda