Поток экспертного мнения UZ

Хасан Мамасаидов билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Мақолалар
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Хасан Мамасаидов билан интервьюнинг тўлиқ версияси
Мен олий таълим тизимида қандайдир жиддий ҳаракатлар амалга оширилди деб айтмаган бўлардим. Ҳа, Amity, Webster, YEOJU ва бошқа университетларнинг ташкил этилиши – бу сўнгги 10 йил ичида кузатилган ўзгаришлар орасида энг яхшилари бўлди. Аммо мен хусусий университетларнинг очилиши жараёни кўлами бўйича худди, масалан, хусусий мактаблар ва болалар боғчаларини очиш билан бир хил бўлишини истардим. Янги университетларнинг очилиши нафақат оилавий бизнесга, балки бутун тадбиркорлик соҳасига ижобий таъсир кўрсатади.

Аслида, хусусий сектор субектлари нуфузли университетларнинг битирувчиларини ишга олиш учун курашишлари керак, аксинча эмас. Шунда уларни ишга қабул қилиш натижасида мен янги ходим янги нимадир яратиши ва у менга панд бермаслигини билиб, унга лойиҳани ва жамоани хотиржам ишониб топширган бўлар эдим.

Университетлар бизнесни ривожлантириш учун муносиб кадрларни тайёрлашлари керак, чунки бизнес ичида бу кадрлар ҳаётий мақсадларига эришиш учун етарлича рағбатлантириладилар. Ушбу битирувчилар мажбурий равишда "юмшоқ" кўникмаларга, етакчилик фазилатларига, мулоқот қилиш қобилиятига, янги билимларни ўзлаштиришга ва жамоада ишлашга тайёр бўлишлари керак. Бундай кўникмаларни битирувчиларда қайта тайёрлаш учун бизнес эгалари ўз вақтлари ва кучларини сарфлашлари шарт эмас.

Бозорнинг "оғриғи" кадрлар етишмаслигида эканлиги аниқ кўринишни бошлади. Ва TEAM University, M Factor ва GroundZero каби лойиҳалар вазиятни мустақил равишда яхшилашга ҳаракат қилаётганлари жуда яхши. Аммо биз ўн йил ичида шаклланган муаммоларни қисқа вақт ичида ҳал қилиб бўлмаслигини аниқ тушунишимиз хам керак.

Made on
Tilda