Поток экспертного мнения UZ

Нигора Акилова билан интервьюнинг тўлиқ версияси

Мақолалар
“Биринчи тадбиркорлик университети” - Тошкентда бўлажак бизнесменларни тайёрлайдиган олий таълим муассасасини очишни режалаштиришмоқда. Spot.uz да чиққан мақоладаги Нигора Акилова билан интервьюнинг тўлиқ версияси
– Агар гап жуда катта муаммолардан бири бўлган, университетларга қамраб олишнинг камлиги ҳақида кетса, унда мен ҳар доим чекланган квоталар туфайли ўқишга кира олмаганлар ҳақида ўйлайман. Улар орасида ўзининг ҳаётий фаолиятини аниқ белгилаб олганлари жуда камчиликни ташкил этади, шу боис ҳам ўқишга кира олмаслик натижасида уларнинг баъзилари оилавий бизнесга ёки малака талаб қилмайдиган кам маошли ишларга ўтиб кетишади. Кейинчалик эса, бу одамлардаги мотивация жуда тез йўқолади, чунки улар ўзлари хоҳлаган йўналишда эмас, балки дуч келган ишда ишлашга мажбур бўлади. Бу нафақат уларнинг ҳар қандай экстремистик йўналишларга оғиб кетиши билан боғлиқ хатарни келтириб чиқаради, балки бу бутун мамлакатда жуда катта салоҳиятдан фойдаланилмаётганини ҳам билдиради. Шу сабабли, қамровни кенгайтириш учун янги университетларнинг пайдо бўлиши катта ижобий натижа беради.

Энди хавфлар ҳақида. Хавфлар орасида, бизнинг одамлар диплом сотиб олишга мойиллигини кўрмоқдаман. Агар тизим тўғри қурилмайдиган бўлса, кўпгина университетлар пайдо бўлади, ва улар фақат "қобиқларни" чиқаришга қаратилган бўлади . Менимча, бу ерда бундай вазиятларни бошқариш ваколатига эга бўлган орган чет эл тажрибаларини ўрганиб чиқиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиши керак.

Шунингдек, мен кўпроқ ихтисослашган университетлар очилиши керак деб ҳисоблайман, шунда рақобат университетларнинг ўзларининг ичида эмас, балки таълим соҳалари ўртасида кечади.

Мен қизларнинг таълими ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Улар учун кўпинча таълим олиш бу касбга эга бўлиш эмас, балки дипломга эга бўлиш ҳисобланади. Бу ҳудди келажакда оилавий ҳаёт қандай бўлишини олдиндан билмаганидан, ўзи учун олдиндан ўзига хос “ҳавфсизлик ёстиқчаси”ни тайёрлаб қўйишдек кўринади. Қизлар учун ҳали ҳанузгача кўпинча мартаба эмас, балки оилавий ҳаёт биринчи ўринда туради. Ва бу билим ўрнига фақатгина диплом олишга интилишга олиб келадиган ўта носоғлом фикрлашни келтириб чиқаради. Мен ҳамма қизларни назарда тутмаяпман, лекин барибир қизлардаги олий маълумотлиликнинг аҳволи умуман мамлакатдаги таълимдан кўра анча ёмонроқ.

Made on
Tilda